9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Самарқандда эҳтиётсизлик оқибатида қўшни уй қулаши юзасидан жиноят иши очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу хабарни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Халқ сўзи» га тасдиқлади.

Маълум қилишича, жорий йилнинг 15 май куни фуқаро Ҳ.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг Самарқанд маҳалласи Самарқанд кўчаси 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қаздирганлигини, ўзи ва МФЙ раисининг қурувчиларга чуқур қазишни тўхтатишини, акс ҳолда яшаш уйи қулаб тушишини бир неча бор айтишига қарамасдан ишни давом эттирганини билдирган. 

Аризада ёзилишича, қурилиш ишларининг давом эттирилиши оқибатида кеча, 14 май куни соат 19:45 ларда Ҳ.М.нинг яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 минг АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказган. Жабрланувчи фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан бугуннинг ўзида Жиноят Кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур жиноят ишининг тергови назоратга олинган бўлиб, қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×