9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Қашқадарёда 119 нафар масъул жазоланди, улардан 22 нафари лавозимидан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда вилоятда Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибаларини жорий қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолини бизнесга жалб этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиш, муаммоли кредитлар улушини қисқартириш, жорий йил чақирув мавсумида сафарбарлик чақируви резерви хизматининг ташкил этилиши ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан давлат харидларининг қонунийлиги юзасидан вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинган.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишида эътиборсизлик қилгани учун 22 нафар масъул лавозимидан озод этилган. Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритилиши айтилган.

Бундан ташқари, 41 нафар масъулга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×