15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Таъкидланишича, АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Узпост алоқа бўлимларида амалга оширилади.
Шунингдек, республиканинг Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларидаги почта бўлимларида ҳам шу хизматлардан фойдаланиш мумкин.
“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортларида электрон тўловлардан қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловаси виртуал карта очиш имкони борлигини, у транспорт картанинг барча функцияларини бажaрашини эслатган.
Маълумот учун, апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 млндан зиёд транзакция амалга оширилган бўлиб, шунинг 13,8 млни транспорт, 11,4 млни эса банк карталари ҳиссасига тўғри келади.