Маҳаллий авиақатновлар терминали — “Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этадиган камералар 15 майдан ишга тушади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.
Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.