7.6 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган давр мобайнида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини кучайтириш, вакиллик органларининг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилди.

Хусусан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари Кенгашларининг назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга қирқдан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди.

Умуман олганда ҳудудий вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармон билан «Кучли Кенгаш, ташаббускор ва ҳисобдор ҳоким» тамойили асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Олий Мажлис Сенати томонидан Концепция ишлаб чиқилишини ташкил этиш комиссияси ва ҳар бир йўналиш бўйича соҳа мутахассисларидан алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенати Раиси раҳбарлигида ташкил этилган комиссия мажлисида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини том маънодаги ҳокимият институтига айлантиришни назарда тутган ҳолда Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Концепцияни ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар белгилаб олинди. Шу билан бирга, халқ депутатлари Кенгашларининг самарали фаолияти юритишига тўсқинлик қилаётган омил ва сабабларни чуқур таҳлил қилиш, вакиллик органлари фаолиятига оид хорижий тажрибани ўрганиш лозимлиги таъкидланди.

Концепцияда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш орқали депутатлар ҳамда сайловчилар ўртасида электрон мулоқот майдонини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Концепция ҳамда уни амалга ошириш бўйича тегишли «йўл харитаси» лойиҳасининг кенг жамоатчилик вакиллари, хорижий экспертлар иштирокида муҳокамаларини ташкил этиш каби вазифалар белгилаб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×