42.2 C
Узбекистан
Пятница, 4 июля, 2025

Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказилади.

Республикамизнинг барча ҳудудларида «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилди.

Бу «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланди.

Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×