27.7 C
Узбекистан
Четверг, 30 мая, 2024

Юқоричирчиқ туманида шағал ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан рейд ўтказилган. 

Рейд давомида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона “МАН” русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Суриштирув давомида қум-шағал “Шарқ нефтгаз бизнес” МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва МЧЖ раҳбаридан тушунтириш хатлари олинди. Шунингдек, иккита юк машинаси ҳамда экскаватор жарима майдонига жойлаштирилган.

Шағал маҳсулоти қазилган жойда олиб борилган ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди. Ҳолат натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×