27.7 C
Узбекистан
Пятница, 31 мая, 2024

Ўзбекистон ва Хитой алоқаларига бағишланган фильм суратга олинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 30 март куни Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Хитой кино ассоциацияси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси, «Мени кут» фильмининг бош продюсери Гу Гуогинг билан учрашув ўтказди.

Учрашувда шунингдек, «Beijing Asia Film and Television Production and Distribution Co. Ltd» вице-президентлари Занг Шу ва Зао Лин, «Beijing Hongfu Group» вице президенти Занг Донгминг, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси маслаҳатчиси Чи Рунлин, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси 2-котиби Ву Менгйинг, Агентлик директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов, Агентлик халқаро алоқалар бўлими ходими Сайёра Худойбердиева иштирок этди.

Томонлар учрашув давомида тарихий мелодрама жанрида суратга олиниши кутилаётган «Мени кут» фильм сценарийси бўйича музокара олиб боришди. Кинолойиҳа 1911 йилдан ҳозирги кунгача бўлган Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар ва воқеликларга асосланади.

Ташриф давомида хитойлик меҳмонларга «Ўзбекфилм» студияси, Ренессанс кино уйи, Алишер Навоий номидаги киночилар уйи, павильонлар ҳамда «Баҳодир Ялангтўш» фильми тизери намойиш этилди. Хитой делегацияси ўзбек кино ижодкорларининг техник қобилиятлари ва кинематографлар учун яратилган инфратузилмаларни юқори баҳолади.

Мулоқот кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳадан иккала тараф ҳам манфаатдор экани ва бу узоқ йиллик ҳамкорлик алоқалари учун ишончли қадам бўлгани, келгусида кўплаб муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланди.

Қолаверса, меҳмонлар Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги ўзбек киноижодкорларидан иборат делегацияни жорий йил 21-25 сентябрь кунлари Хитойда ўтказиладиган XI Халқаро «Ипак йўли» кинофестивалига таклиф қилди. Агентлик раҳбари ва делегация бўлажак фильмнинг суратга олиш локацияларини белгилаш учун Самарқандга боради. 2 апрель куни Тошкентда лойиҳа юзасидан навбатдаги учрашув ўтказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×