22.3 C
Узбекистан
Суббота, 11 мая, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 февралдаги  “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мудофаа ишлари бошқармаларининг чақирув ва йиғин пунктларида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда ҳарбий қисмларда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатишга тайёргарлик тадбирлари бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Мурожаат учун телефон: 71-260-38-10, 71-26984-00, 71-260-25-70

Электрон манзил: mudofaa.uz, mudofaa_press@mail.ru, телефон-факс: 71-260-32-29

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 февралдаги  “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мудофаа ишлари бошқармаларининг чақирув ва йиғин пунктларида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда ҳарбий қисмларда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатишга тайёргарлик тадбирлари бошланди.

Мазкур йўналишда олиб борилаётган тадбирлар ҳақида кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Мудофаа ишлари бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш натижалари ҳамда фуқароларни навбатдаги чақирувда муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда мудофаа вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби полковник Отабек ЮЛДАШЕВ, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник Қадамбой САИДОВ, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий-тиббий комиссияси раиси тиббий хизмат полковниги Нажмиддин САИДҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Меҳриддин ҚЎЧҚОРОВ, Республика Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси адлия полковниги Шерзод ХАЙИТОВ, Мудофаа вазирлиги Киберхавфсизлик департаменти бошқарма бошлиғи майор Соҳибжон ҒУЛОМОВ спикер сифатида республика ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг чақирув масалалари бўйича саволларига жавоб берди.

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш ва ҳарбий хизматни ўташ тизимини ислоҳ қилиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилдан чақирув ёшидаги фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг янги тизими жорий этилган бўлса, мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларида автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси тизимининг асоси ҳисобланган “Чақирув” ахборот тизими ишга туширилди. Мазкур тизим Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ва “Хорижга чиқиш паспорти” ахборот тизимлари, идоралараро ҳамкорликни таъминловчи “Электрон ҳукумат” платформаси, Адлия вазирлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан интеграцияси амалга оширилди.

Натижада ҳимояланган локал тармоқ орқали мудофаа ишлари бўлимлари ўртасида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилди ҳамда республикамиз ҳудуди бўйлаб барча мудофаа ишлари бўлимлари орқали фуқароларга хизмат кўрсатишда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларга барҳам берилди, чақирув даврида шаффофлик ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш таъминланди, аҳолига “Ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатиш турларини электрон тарзда амалга оширишга эришилди. Ушбу тизимнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун барча мудофаа ишлари бўлимлари ахборотни ҳимоялаш воситалари, унинг ишлашини таъминловчи телекоммуникация қурилмалари ва компьютер воситалари билан таъминланди.

Жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб туман мудофаа ишлари бўлимларида муддатли ҳарбий хизматга чақирув тадбирлари, яъни чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни ҳарбий қисмга жўнатиш учун командаларга тайинлаш ишлари бошланди.

Қуролли Кучлар сафини жисмонан бақувват ва руҳан соғлом фуқаролар билан бутлаш мақсадида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш тартиби икки босқичда ўтказилади:

бирламчи тиббий кўрик – туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари чақирув пунктларида ҳудудий тиббий комиссиялари томонидан;

чуқурлаштирилган тиббий кўрик – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармаларидаги йиғин пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан.

Чақирилувчиларни умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якка тартибда суҳбат ҳамда муддатли ҳарбий хизматга тавсия этилиши мудофаа ишлари бўлимларида ўтказилиб, танловнинг шаффофлигини бевосита кузатиб бориш учун чақирилувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилмоқда.

Чақирилувчининг тиббий ҳужжатлари, тавсифномалари, шахсий йиғма жилди ва бошқа ҳужжатлари билан танишиб, шикоятлари сўралиб, анамнез йиғилгач, тиббий текширув ўтказилади. Қуролли Кучлар сафини соғлом ва жисмонан бақувват чақирилувчилар билан бутлаш, чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан йиғин пунктларида тузилган ҳарбий-тиббий комиссиялар таркибида иштирок этиш учун Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларидан ҳарбий-тиббий комиссия раислари, жарроҳ, терапевт ва невролог, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари даволаш-профилактика муассасаларидан офтальмолог, оториноларинголог, психиатр, дерматолог ва стоматолог каби мутахассислар тиббий кўрикка жалб этилган.

МИББ чақирув пуктида ҳудудий-тиббий комиссиялар бир иш кунида 50 нафар, МИБ йиғин пунктида 100 нафар чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказади. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тиббий эксперт ҳужжатларга киритилади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, чақирув тадбирларининг сифатли ўтказилиши Қуролли Кучлар сафини соғлом ва бақувват, ватанпарвар ёшлар билан бутлашга, муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг шаффофлигини таъминлашга ва ташкил этилаётган Раҳбарият кенгаши ва қўшинларни бутлаш бўйича комиссия фаолиятига нисбатан ишончга, энг асосийси, чақирилувчи ва уларнинг ота-оналарида ижтимоий адолат мавжудлигига эришишга хизмат қилмоқда.

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР ДЕПАРТАМЕНТИ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш бекор қилинди

Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур...

Больше похожих статей

×