15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Ўзбекистон-Германия замонавий логистика маркази ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил сентябр ойида Германияга ташрифи давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида Андижон вилоятида ҳамкорликда замонавий мултимодал логистика марказини қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу келишувга кўра Андижон логистика маркази негизида “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ва “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида “UzContargo Andijan” қўшма корхонасини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Замонавий логистика маркази очиқ ва ёпиқ божхона омборлари, контейнерларни ортиш-тушириш майдони, оғир юкларни қайта ишлаш ва мултимодал ташувларни амалга ошириш имкониятларини яратади.

2024-2026 йилларда лойиҳага 20 млн. Евро инвестиция киритиш орқали келгусида логистика марказида йилига 250-300 минг тонна юкни қайта ишлаш имкони яратилади. 

“UzContargo Andijan” қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими март ойининг охирларига режалаштирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×