21.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 апреля, 2025

Ўзбекистондаги энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни SIUT эгаллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Scienceweb талқинига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, SIUT мамлакатдаги энг ёш университетларидан биридир. Февраль ойида уни очилганига 2 йил бўлади.

SIUT университетининг бошқа олий таълим муассасалридан асосий фарқи бу ўқув дастурларига энг илғор халқаро муҳандислик таълим стандартларини жорий этиш, шунингдек, 16 та мамлакатдан келган 30 дан ортиқ тажрибали профессорларни ўқув жараёнига жалб қилиш, ўқув курсларини иқтисодиётнинг реал сектори талабларига тез ва иҳчам ҳолда мослаштиришдан иборатдир.

Scienceweb (Scienceweb.uz) талқинига кўра, 2023 йил оҳирида SIUT Ўзбекистон университетлари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Танлов мезонлари сифатида университетларда ва тадқиқот марказларида ишлайдиган олимларнинг умумий ўртача H-INDEX даражаси, шунингдек, уларнинг Scopus, Web of Science, Google Scholar каби маълумотлар базаларида индексланган илмий нашрларда чоп этилган тадқиқотлари билан боғлиқ ҳаволалар сони қараб тайинланган.

Айтиш жоизки, Стенфорд университетининг (АҚШ) ўтган йили октябрь ойида нашр этган маълумотларига кўра, SIUT математика фани бўйича профессор Мохаммед Каабар 2023 йилда илмий ишлари жаҳон миқёсида 2 % энг кўп тилга олинган олимларнинг бири деб тан олинган.

2023 йилда SIUT га 200 га яқин талаба кончилик, геология, нефть ва кимё муҳандислиги, ахборот технологиялари каби етакчи соҳаларда таълим олиш учун ўқишга қабул қилинди.

Эътиборлиси, 67 нафар иқтидорли ёшлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар SIUT Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазылов томонидан жорий этилган маҳсус грантларни қўлга киритишди.

Эндиликда талабалар ва ўқитувчиларни янги имкониятлар кутмоқда — SIUT университети жаҳон стандартлари даражасидаги лабораториялар билан жиҳозланган янги кампусда кўчиб ўтади. Бу талабаларга замонавий шароитларда таълим олиш, шу билан бир қаторда муҳандислик фанлари бўйича билим ва кўникмаларини янада кенгайтириш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди

18 апрель куни ижтимоий тармоқларда «Туркистон» банк хизматлари марказига номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарлар кенг...

Больше похожих статей

×