7.8 C
Узбекистан
Среда, 23 октября, 2024

Қорақалпоғистон ва Бухорода сув нархи ошяпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар амалда қўлланилади.

Демак, Қорақалпоғистонда нархлар қуйидагича:

ичимлик суви:

  • аҳоли учун – 1 м3 2900 (ҳозир 1850) сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан);
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан);

Оқова сув:

  • аҳоли учун – 1 м3 1400 (ҳозир 1100) сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан);
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан).

Бухоро вилоятидаги нархлар:

ичимлик суви (1 м3):

  • аҳоли учун – 3100 (ҳозир 2400) сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 7000 (ҳозир 3800) сўм (ҚҚСсиз);
  • бошқа истеъмолчилар учун – 7000 (ҳозир 3800) сўм (ҚҚСсиз);

оқова сув (1 м3):

  • аҳоли учун – 2800 (ҳозир 1800) сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 4800 (ҳозир 2600) сўм (ҚҚСсиз);
  • бошқа истеъмолчилар учун – 4800 (ҳозир 2600) сўм (ҚҚСсиз);

“Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ ичимлик суви таъминоти бўйича (1 м3):

  • аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун – 650 (ҳозир 320) сўм (сув таъминоти корхоналари орқали);
  • бошқа юридик истеъмолчилар учун – 1500 (ҳозир 700) сўм.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача СурхондарёТошкент, ФарғонаСирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.

Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ижтимоий соҳада ким нима ваъда бермоқда?

2024-йилнинг октабр ойида Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ҳодиса юз бериши кутилмоқда - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга...

Больше похожих статей

×