39.1 C
Узбекистан
Среда, 16 июля, 2025

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 2 800 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Фарғона йўли кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х.нинг ёнидан 38 дона “Тропикамид” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Хадра” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган У.А. ва фуқаро Б.С.дан жами 32 дона “Тропикамид” ва “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×