25.7 C
Узбекистан
Среда, 16 июля, 2025

IТ Park резидентлари учун фаолият рўйхати кенгайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда IТ Park матбуот хизмати.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, IТ Park резидентлари қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга:

• мультимедиа ва дизайн (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3Д графика, визуализация дизайни, моушен дизайни);

• мультфильм маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
• ахборот технологиялари ва акцелерация дастурларини амалга ошириш соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш фаолиятини амалга ошириш;
• киберспорт соҳасидаги хизматлар.

Янги фаолият турларига мувофиқ IТ Park резиденти мақомини олиш учун юридик шахслар қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

— ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ва акцелерация дастурларини амалга ошириш учун — юридик шахслар IТ Park ёки унинг филиаллари ҳудудида рўйхатдан ўтган бўлиши ва юридик манзилда жойлашган бўлиши керак;

— киберспорт соҳасида хизматлар кўрсатиш учун юридик шахслар IТ Park томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши керак.

Янги фаолият турлари ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларни кўпайтириши, ёшларнинг мультимедиа, дизайн, анимация, киберспорт бўйича билимларини ривожлантиришга ҳисса қўшиши, шунингдек, стартапларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×