- Advertisement -
Ўзбекистон президентининг 29 декабрдаги фармони билан Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Минтақада ягона давлат илмий-тадқиқот муассасаси, яъни Марказий Осиё халқаро институти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-4811-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Институтнинг асосий вазифаси Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида рўй бераётган ташқи сиёсий, ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденцияларини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш асосида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.