13.5 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Ўзбекистонда бюджет пули ҳисобидан байрам корпоративлари ўтказиш тақиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош вазир Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзиш ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади.

Ўзбекистонда ҳукумат топшириғи билан давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов бу хабар айрим телеграм-каналларда бироз нотўғри талқин қилинганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқланди.

Ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан ташкил этиши бундан мустасно.

«Бюджет пули — халқнинг пули. Унинг ҳар бир тийини ҳисобли. Халқимиз бу пулларни бизнинг ўйин-кулги қилишимиз учун бермаган», — деган бош вазир Абдулла Арипов.

Ҳукумат раҳбари ўтган йили ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан байрам тадбирларини ўтказишни тақиқлаганди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳаларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Юртимизда йилига 14...

Больше похожих статей

×