25.7 C
Узбекистан
Вторник, 14 мая, 2024

Сенат 2024 йилга мўжалланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетини маъқуллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.

Муҳокамалар жараёнида 2024 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилаётганлиги қайд этилди.

Қонунда 2024 йилда консолидациялашган буджет даромадлари 375,0 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди.

Таъкидланганидек, Давлат буджети даромадлари 270,4 трлн сўмни, харажатлари эса Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 312,9 трлн сўмни ташкил этди.

Бунда солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган.

Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (буджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 55,2 трлн сўм ва 85,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда.

Кейинги йилда ҳам буджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолиниб, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий тадбирлар учун жами Давлат буджети харажатларининг қарийб 50 фоизи ёки 151,5 трлн сўм йўналтирилади.

Қонунда асосан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва барқарор ривожланиш миллий мақсадларида назарда тутилган устувор йўналишлар ва вазифаларга эришиш инобатга олинган.

Муҳокамалар жараёнида сенаторлар буджет даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Яширин иқтисодий фаолиятни қисқартириш, буджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ажратилган маблағлар натижадорлигини таъминлаш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Қайд этилганидек, маҳаллий ва импортга белгиланган аксиз солиғи ставкаларини тенглаштириш мақсадида алкогол ва тамаки маҳсулотлари импорти учун ставка 5 фоизга пасайтирилиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошнинг 1 тоннаси учун 2 бараварга пасайтирилмоқда.

Шунингдек, сенаторлар Қонунда буджет даромадлар базасини кенгайтириш, солиқ сиёсатини белгилашда cоғлом турмуш тарзини яхшилаш ва табиатни асрашни рағбатлантиришга эътибор қаратилганлигига алоҳида тўхталдилар.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз,...

Больше похожих статей

×