Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси Қўқон шаҳри ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда четдан ноқонуний олиб кирилаётган дастлабки қиймати 31 миллион сўмлик жами 264 000 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.