15.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ўзбекистон кўчатчилик соҳасини ривожлантиришда Италия билан ҳамкорлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия Кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми (CIVI Italia) президенти Жандоминико Консалво билан учрашув ўтказди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш билан боғлиқ изчил ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йил ноябрь ойида давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида халқаро кўчатчилик марказини ташкил этиш борасидаги ташаббуси “CIVI Italia” уюшмаси томонидан юқори баҳоланди.

Мамлакатда интенсив боғ ва узумзорларни барпо этишда вируслардан холи кўчатчилик ва уни сертификатлаш тизимини ташкил этиш ҳамда келгусида сифатли ҳамда кафолатли ҳосил олиш ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

“CIVI Italia” уюшмаси Ўзбекистонда кўчатчилик соҳасида илғор хорижий тажрибани улашиш ва кўчатчилик марказини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

Шунингдек, учрашувда Италиянинг йирик кўчатчилик хўжаликларини жалб қилиш ва маҳаллий шароитга мос янги истиқболли мева навларини синаб кўриш имкониятлари муҳокама қилинди.

Италия кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми “CIVI Italia” 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатда мева, зайтун, цитрус ва резавор кўчатчилиги соҳасида сифат сертификатлаш дастурини амалга оширишга масъул ягона ташкилот ҳисобланади.

Уюшма Италияда мева кўчатчилиги соҳасида Европа Иттифоқи сифат талабларига мослигини таъминлаш билан бир қаторда кўчатчилар манфаатини ҳам ифодалайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×