42.2 C
Узбекистан
Пятница, 4 июля, 2025

Фарғонада бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби darakchi.uz’га маълум қилди. 

Маълумотда келтирилишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 13:00 ларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида истиқомат қилган эр-хотин М.М., Ж.Н. ва уларнинг вояга етмаган қиз фарзандлари А. М., М.И. яшаш хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадоннинг ётоқхона ва ювиниш хоналари қўлбола усулда темирдан ясалган иситиш печига табиий газ тармоғи тортилиб, иситилиб келингани маълум бўлди. 

Ёнғинга қарши кураш жамияти туман ҳудудий бўлими техник хавфсизлиги муҳандисининг хулосасига кўра, кўздан кечиришда мазкур қўлбола иситиш печларида табиий газ ёқилган ҳолатда бўлганлиги, унинг дуд бурони ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилганлиги ва натижада газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази назоратсиз тарқалишига сабабчи бўлгани кўрсатилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаролар М.М. ва Н.Ж. ҳамда вояга етмаган М.А. ва И.М.ларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида юзага келганлиги аниқланган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади тақдим этилган маълумотда. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×