11.3 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш” лойиҳаси ишга туширилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳамда AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан биргаликда ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.

Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат xизматини ривожлантириш агентлиги ва АҚШ Xалқаро тараққиёт агентлигининг (Chemonics International) ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 15,2 миллион долларни ташкил қилади.

Лойиҳада ижро ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш, кадрлар ҳамда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонларни ишлаб чиқиш, ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва ижро ҳокимияти идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлаш акс эттирилган. Шу билан бирга, давлат бошқарувида очиқликка асосланган, самарали қарорлар қабул қилиш тизимини татбиқ этиш ҳамда давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш, такрорланувчи вазифа ва функцияларни бекор қилиш, давлат органларини фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий аxборот воситалари вакиллари билан ҳамкорлигини ошириш, ҳисобдорлик ва жамоатчилик назорати каби масалалар назарда тутилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бошланган навбатдаги маъмурий ислоҳотлар натижасида ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан, вазирликлар сони 21 тагача қисқарди, 20 та идора тўлиқ тугатилди. Ижро этувчи ҳокимият янада иxчамлашиб, профессионал, xалқимиз талабларига жавоб берадиган, юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизими шакллантирилмоқда.

Умуман, ишга туширилаётган мазкур лойиҳа, ҳозирда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишга кўмак беради.

Тадбир давомида Адлия вазирлиги ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатда маҳаллий давлат ҳокимияти фаолияти самадорлигини таъминлаш ҳамда унда фуқаролар иштирокини рағбатлантириш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

МАНБА: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×