11.3 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Тошкентда IUCN ваколатхонасини очиш жараёни бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференсияси (CОП28) доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори Др. Гретел Агуилар билан учрашди.

Учрашув «Ўзбекистон» павилёнида бўлиб ўтди. Вазир доктор Г. Агиларни бош директор лавозимига тайинлангани билан табриклади ва IUCN билан яқин ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга, шунингдек, Ўзбекистонда қўшма экологик лойиҳаларни амалга оширишга умид билдирди.

Маълумот учун, Доктор Г. Агилар бу лавозимни 2023-йил 20 октябрда эгаллаган. Унга қадар, 2020-2023 йилларда Доктор Бруно Оберле директорлик қилган.

Учрашувда бугунги кунда умумий қиймати 22 миллион доллардан ортиқ бўлган қўшма грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликда иш бошлангани, шундан 2 таси миллий ва 1 таси ҳудудий лойиҳа эканлиги таъкидланди. Лойиҳалар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ерларни тиклаш, Ўзбекистоннинг қимматли ландшафтлари экотизимларини яхшилаш ва иқлим ўзгариши шароитида барқарорликни таъминлаш, шунингдек, инсоний ва институционал салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.

“Биз Ўзбекистон ҳукуматига Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон бой биохилма-хиллик ва маданий меросга эга бўлганлиги сабабли дунёнинг жуда муҳим қисмидир. Шундай экан, бундай давлат билан ҳамкорлик қилиш биз учун катта шараф, — деди доктор Гретел Агилар. — Шунингдек, ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенсияда (CМС CОП14) иштирок этишни интиқлик билан кутамиз. IUCN бутун дунё бўйлаб ҳайвонларни ҳимоя қилиш, хусусан, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларнинг Қизил рўйхати ва муҳофаза қилинадиган ҳудудларни сақлаш борасида жуда кўп ишларни амалга оширади. Энг муҳими, биз IUCN нинг Ўзбекистондаги Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси очилиш кунини бу қувончли лаҳзаларни ўзбек халқи билан баҳам кўриш учун интиқлик билан кутмоқдамиз. Шу боис ушбу тадбир биз учун жуда муҳим ва Ўзбекистон ҳукуматига бизни қўллаб-қувватлаб, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорга айлангани учун чуқур миннатдорлик билдирамиз”.

Бундан ташқари, учрашувда табиатни муҳофаза қилиш ва бошқариш режаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш, IUCN методологиясига мувофиқ янгиланган Ўзбекистоннинг янги Қизил китобини нашр этиш, ташкилот мутахассислари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Бонндаги Атроф-муҳит ҳуқуқи маркази, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бошқарувни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

Қолаверса, Марказий Осиёда биринчи IUCN ваколатхонасини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

“Бу ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Келажакда бу идора МДҲ мамлакатлари учун Марказий Осиёда марказ бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки ваколатхона Марказий Осиё давлатлари, ҳамкорлар ва экспертлар ҳамжамиятлари билан яқинроқ алоқа ўрнатиш имконини беради”, — дея қўшимча қилди вазир.

ИУCНнинг Тошкентдаги ваколатхонасининг очилиш маросими келгуси йилнинг феврал ойида бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенсия (CMS COP14) иштирокчилари томонлар конференсиясининг 14-йиғилиши доирасида ўтказилиши режалаштирилган. CОР14 давомида IUCN павилёни, қўшма тадбирлар ва кўргазмалар ҳам ташкил этилади.

ИУCН келгуси йилда муҳим экологик конференсиялар, жумладан, Абу Дабида 2024-йил 9-15-октябр кунлари Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш конгресси (WWC), Брюгге (Белгия)да эса 2024-йил 30сентябрдан 10-октябргача Европа, Шимолий ва Марказий Осиё учун табиатни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий форум  бўлиб ўтиши таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×