16.2 C
Узбекистан
Понедельник, 21 октября, 2024

Ўзбекистондаги пахтанинг нархи энди Нью-Йорк биржасига қараб белгиланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.  

Унга кўра, 2024 йил ҳосилидан бошлаб:

  • пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади;
  • фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан  жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки қайта ишланади. Бунда, фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёси фьючерс шартномаси тузилган кластерга тўғридан-тўғри сотилиши мумкин;
  • пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.

Янги фармонга кўра, фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×