15.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Шанхайда самарқандлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигидаги туман ва шаҳар ҳокимлари, тадбиркорлар ва бошқа мутасаддилардан иборат вилоят делегацияси Хитойда бўлиб турибди.
- Advertisement -

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун Шанхай шаҳрида самарқандлик ва шанхайлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Унда вилоят расмийлари билан бир қаторда 100 нафардан ортиқ самарқандлик тадбиркор қатнашди.

– Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ташаббуси билан мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда икки томонлама муносабатлар изчил ва самарали ривожланмоқда, – деди Э.Турдимов. – Бугунги мулоқот стратегик шериклик ривожида яна бир қадам бўлади. Айни пайтда Шанхай ва Самарқанд вилояти ўртасидаги ҳамкорлик янада долзарб бўлиб бормоқда. Чунки Ўзбекистон ва Хитой сиёсатида Чин ўлкаси минтақалари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бизнинг бу галги ташрифимиздан кўзланган асосий мақсад ҳам бизнес ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Бизнес-форум доирасида Самарқанд вилояти ҳокими бир қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, “Shanghai Mastimes Electrical Technology Co.Ltd”, “Tiankou Group”, ZTE компаниялари етакчилари билан учрашувларда замонавий электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди. “Great Wall Lee” компанияси директорлар кенгаши раиси Ли Чанг ченг билан бўлган учрашувда Пайариқ туманида сув-насос стансияларини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×