26.1 C
Узбекистан
Пятница, 9 мая, 2025

Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×