2.8 C
Узбекистан
Среда, 28 февраля, 2024

Маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,110участниковПодписаться
- Advertisement -

Кейинги йилларда заргарлик санъати анъаналарини қайта тиклаш, маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган кўплаб ишлар қилинмоқда.

Шу билан бир қаторда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, хом ашё хариди, ишлаб чиқарилган маҳсулот савдосининг катта қисми яширин тарзда амалга оширилаётгани ҳам сир эмас.

Жорий йил 14 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мазкур йўналишдаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ушбу лойиҳа заргарлик соҳасини маҳаллий саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг хом ашёга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Маълумки, ҳозирги кунда маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ички истеъмол бозорини қондириш билан биргаликда хорижий бозорларга кириш имкониятига эга бўлмоқда. Бунинг учун заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга бўлган талаб ортиб бормоқда.

Бироқ қимматбаҳо тошлар захиралари мамлакатимизда мавжуд эмаслиги ҳамда уларнинг асосий қисми чет элдан импорт қилиниши ҳисобига маҳсулот таннархининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутилган.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни хомашё билан таъминлашга, заргарлик буюмлари таннархининг пасайишига ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Айни пайтда Қонунчилик палатасининг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ушбу қонун лойиҳасини қуйи палата мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қонсептуал жиҳатдан кўриб чиқилиши учун тайёрланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак — Шавкат Мирзиёев

Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш...

Больше похожих статей

×