23.6 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Индонезияда вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Индонезиядаги Марапи вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди. Бу ҳақда AFP агентлиги Паданг қидирув-қутқарув хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Аввалроқ, Индонезиядаги Марапи вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етгани, яна 10 нафар альпинист бедарак йўқолгани хабар қилинган эди. Якшанба куни тушдан кейин Индонезия расмийлари Марапи вулқони отилиши оқибатида 75 нафар альпинист қамалиб қолганини, кейинроқ улардан 49 нафари муваффақиятли қутқарилганини билдирганди.

Паданг қидирув-қутқарув хизмати раҳбари Абдул Маликнинг айтишича, бедарак йўқолган ўн нафар альпинистдан тўққиз нафарининг жасади топилган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Япония метеорология бошқармаси Суматра оролидаги Марапи вулқонининг отилишидан кейин кул устуни 15 минг метрни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.

Индонезия Тинч океанининг “Олов ҳалқаси” деб аталадиган қисмида жойлашган. 40 минг километр узунликдаги вулқонлар ва тектоник ёриқлар чизиғи Тинч океанини ўраб олади, Жанубий ва Шимолий Америка қирғоқлари бўйлаб жанубий Аляскагача боради, сўнгра Япония, Филиппин ва Индонезияга бурилади ва Янги Гвинея ороли, Янги Зеландия ва жануби-ғарбий Океанияда тугайди. Сайёрамиздаги 1,5 мингга яқин маълум бўлган вулқонларнинг деярли 90 фоизи “Олов ҳалқаси”да жойлашган. Ер юзидаги барча зилзилаларнинг 90 фоизи шу ерда содир бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг...

Больше похожих статей

×