2.8 C
Узбекистан
Четверг, 29 февраля, 2024

Ўзбекистонда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Darakchi.uz’га хабар берди.

Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди.

Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.

Стипендия Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида тузиладиган Стипендия комиссияси томонидан тайинланади.

Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар белгиланган мезонлар асосида спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.

Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади.

Стипендия комиссияси йиғилишида умумий овоз бериш йўли билан стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ёки стипендия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Стипендия бир йил муддат давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида тўланади.

Стипендия ҳарбийлар ўртасидаги ва талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлганлар учун ҳам тайинланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак — Шавкат Мирзиёев

Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш...

Больше похожих статей

×