5.7 C
Узбекистан
Понедельник, 4 марта, 2024

«Ҳудудгазтаъминот» об-ҳаво кескин совиши муносабати билан аҳолига мурожаат билан чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,130участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ҳудудгазтаъминот» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан аҳолига газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш бўйича мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлашда газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарур. Газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймаслик ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилиш сўралган.

«Ҳудудгазтаъминот»нинг 16 мингдан ортиқ ходимлардан иборат жамоаси кеча-ю кундуз зангори ёқилғини мамлакатнинг ҳар бир истеъмолчисига етказиб бериб, жамиятимизнинг фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда. Шунинг учун ҳам» «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун фуқаролардан табиий газ истеъмолига онгли равишда ёндашишларини ва ундан оқилона фойдаланишларини сўрайди, дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, айни пайтда «Ҳудудгазтаъминот»нинг 16 мингдан ортиқ ходимдан иборат жамоаси кеча-ю кундуз хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам «Ҳудудгазтаъминот» фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун фуқаролардан табиий газ истеъмолига онгли равишда ёндашишларини ва ундан оқилона фойдаланишларини сўради.

Шунингдек, истеъмолчиларга табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги ҳам эслатиб ўтилган. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

Табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва ҳисоблагич блокланиб қолишини олдини олиш мақсадида, уни ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли Enter тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради.

Нотўғри ёқилганлиги сабабли «ақлли» ҳисоблагич «блокировка» бўлиб қолган бўлса 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак бўлади ва «Ҳудудгазтаъминот» Call-маркази операторлари ҳисоблагични тизимга улашда ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст...

Больше похожих статей

×