19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларнинг туташ қисмида автомашиналар учун тўхтаб туриш жойлари қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда тўхтаб туриш жойларини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.

Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши режалаштирилаётган масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун шулар жумласидан.

Таъкидланишича, сўнгги пайтларда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлаётгани соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишни ҳамда уни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу мақсадда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилган.

Қонундаги энг муҳим янгиликлардан бири кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда тўхтаб туриш жойларини қуриш ва атроф-муҳит, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш назарда тутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×