20.7 C
Узбекистан
Вторник, 17 сентября, 2024

Болаларнинг ижтимоий ва руҳий ҳолатига таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда UNISEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Рақамли асрдаги болалар: ижтимоий ва руҳий фаровонлик масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Конференцияда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.

Ҳозирги  ахборот технологиялари даврида болалар турли ижтимоий, ҳиссий ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Таҳлилларга кўра, мактаб давридаги  болаларнинг 10-20 фоизи руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга учрамоқда  ва бундай муаммоларнинг ярми ўн тўрт ёшга тўлгунга қадар ривожланмоқда. Бу ҳолат мактабдаги  болалар учун руҳий фаровонлик масаласи нақадар долзарблигини ва  муҳокама қилиш муҳимлигидан дарак беради.  

 Бундай вазиятда мактаблар болалар ҳаётидаги асосий тизимлардан бири сифатида ўз  фаолияти кўламини кенгайтириши ҳамда бу каби муаммоларни ҳал этишда иштирок этиши лозим.

UNISEF ҳисоботига кўра 15-24 ёшдаги ёшлар Интернетга энг кўп кириш имкониятига эга бўлган ёш гуруҳидир. 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бутун дунё бўйлаб Интернет фойдаланувчиларининг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра мамлакатимизда Интернет фойдаланувчиларининг 65 фоизини 14-30 ёшдагилар ташкил этмоқда ва Интернет орқали зарарли контент тарқатилаётгани ёшларнинг дунёқараши ва хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат жамиятнинг манфаатларига нисбатан реал таҳдидга айланиш хавфини келтириб чиқармоқда. 

Бугунги кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти ёшлар эканлиги инобатга олинса, уларнинг бу майдондан хавфсиз ва самарали фойдаланиши ниҳоятда муҳимлиги кун тартибига долзарб масала сифатида чиқади. 

Конференцияда Ўзбекистонда бу борада диққатга сазовор ишлар амалга оширилгани таъкидланди. 

Жумладан, ёшларни интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топтириш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминланиш, ишга жойлашиш, дам олишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилмоқда. 

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда давлат боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши белгиланди.

Президентнинг 2023 йил 11-центабрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030» стратегиясида таълим тизимини янги марраларга юксалтириш, болаларнинг  компьютер саводхонлигини эрта  ривожлантириш, таълим учун қулай муҳит дастурини жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Президентнинг 2023 йил 19 июндаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш, мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суитсидларнинг олдини олиш бўйича махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатларини (Social Emotional Learning, SEL) умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари жараёнлар доирасида йўлга қўйиш вазифалари ҳам белгиланди. 

Конференцияда соҳа вакиллари, олим ва экспертлар томонидан  рақамли технологиялар даврида ўсмирларнинг руҳий саломатлиги ва ижтимоий фаровонлигига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш, бу жараёнда болаларнинг ижтимоий фаоллиги, ривожланган давлатлардаги самарали тажриба, мактабларда  рақамли технологиялар шароитида таълим учун қулай муҳит яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўсмирларни ижтимоий тармоқдаги фаоллиги, виртуал макондаги  имкониятлар ва таҳдидлар, шунингдек, уларнинг ҳиссий ва руҳий ҳолатига таъсирини илмий таҳлил қилиш, рақамли технологиялар шароитида мактаб ўқитувчилари ва ота-оналарнинг рақамли саводхонлиги ва малакаси ҳолати, мактабларда психологик-ижтимоий муҳитни яхшилаш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, мактаб ўқувчиларининг руҳий саломатлиги ва фаровонлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш мақсадида 2022 йилда UNISEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда “Мактабдаги ўсмирларнинг руҳий саломатлиги ва психо-ижтимоий фаровонлиги” мавзусида кенг қамровли илк тадқиқот натижаларига тўхталиб ўтилди. 

Унга кўра ҳар тўртинчи ўсмир ташвиш ва тушкунликдан азият чекади, ҳар ўнинчи одам ижтимоий мулоқотнинг етишмаслиги ва ёлғизликдан азият чекади, ўсмирларнинг 13 фоизи тамаки, алкоголь ва гиёҳвандлик воситалари ва психофаол моддаларни истеъмол қилади, мактаб ўқувчиларининг аксарияти психологик муаммолар бўлганда мактаб психологларига мурожаат қилишмайди.

Мактаблар болалар ва ўсмирлар ижтимоий ва ҳиссий ривожланаётган муҳим даврда уларнинг кўпчилиги ҳаётида муҳим роль ўйнаш имкониятига эга. Маърузачилар таъкидлаганидек, мактаблар тарғибот, профилактика ва реабилитацияни ўз ичига олган кенг кўламли руҳий саломатлик тадбирларини амалга ошириб, ўқувчилар руҳий саломатлигини қўллаб-қувватловчи асосий тизимлардан бири сифатида фаолият кўрсатиши керак.

Муҳокамаларда болаларни рақамли билим ва кўникмаларини ошириш, ўқитувчи ва она-оналарни рақамли ва компьютер саводхонлигини юксалтириш, мактабларда хавфсиз Интернет сиёсатини жорий этиш, ижтимоий-психологик хизмат тизимини ташкил қилиш, албатта ваколатли ташкилотларни бир-бири ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. 

Конференция якунлари бўйича мактаб муҳитини ва болаларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×