3.5 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Тошкент аэропортидаги капсулали меҳмонхона аукционга қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент аэропортида жойлашган меҳмонхона аукционга қўйилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахт аэропортида илк бор меҳмонхона очилади. У халқаро авиақатновлар терминали жўнаб кетиш залининг стерил ҳудудида жойлашган ва транзит йўловчилар учун мўлжалланган. Бугунги кунда меҳмонхона тўлиқ қуриб битказилган ва фойдаланишга тайёр.

Uzbekistan Airports компанияси ижарачи – меҳмонхона бошқарувини тўлиқ ўз қўлига оладиган меҳмонхона соҳасидаги профессионални қидирмоқда. Тегишли лот Nо 7214493 E-auksion.uz электрон платформасига жойлаштирилган. Умумий майдони 240 кв/м бўлган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси йилига 1 296 000 000 сўм. Веб-сайтда жойлаштирилган техник топшириқларга жавоб берадиган компаниялар иштирок этиши мумкин. Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 2023 йил 30 октябрь.

Меҳмонхона икки қаватдан иборат бўлиб, унда 24 та хона мавжуд. Ушбу меҳмонхонада сайёҳлар ва ташриф буюрувчилар учун маълумот нуқтаси, ювиниш хонаси ва душлар, 24 соатлик ресепшн ва парвозга индивидуал таклиф қилиш тизими мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×