39.8 C
Узбекистан
Понедельник, 21 июля, 2025

Ўзбекистонда 9 ойда 8227 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди — Адлия вазирлиги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлисида 2023 йилнинг 9 ойи давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтган даврда Адлия вазирлиги ташаббуси билан 130 та, шу жумладан 33 та қонун, 34 та Президент ҳужжатлари, 46 та Ҳукумат ҳужжатлари, 12 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган. Келиб тушган жами 93,4 мингта мурожаатларнинг 76,3 мингтаси яъни 82 фоизи қонуний ҳал этилган. 

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига кўрилган таъсир чоралар натижасида уларнинг 8 227 нафар мансабдор шахслар маъмурий, 5 438 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида судларга киритилган 425 млрд. сўмлик даъволар (аризалар) қаноатлантирилган.  

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14%га кўп, яъни 9,6 млн. дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.

Шу билан бирга, соҳадаги айрим муаммолар мавжудлиги, жумладан, мурожаатлар билан ишлашда айрим раҳбарларнинг қатъиятсизлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда тизимли ёндашувдаги айрим камчиликлар мавжудлиги таъкидланиб, уларнинг бартараф қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Йиғилиш якунида, вазир томонидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест...

Больше похожих статей

×