- Advertisement -
Бугун, 23 октябрь санаси соат 09:46 лар атрофида Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида поезд тўхтаб қолди. Вазиятга «Тошкент метрополитени» изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.
Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.
Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.