Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Бош консулхонасида 21- октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан адабий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда “Пахтакор” ўзбек этномаданий бирлашмаси раҳбарияти ва фаоллари, Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технологиялар ва инжиниринг университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда Манғистау вилоятида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ватандошларимиз иштирок этишди.
Иштирокчилар ўзбек тилининг мавқейини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти билан танишдилар.
Ўзбек тилининг ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар натижасида Давлат тили нафақат ўзбекистонликлар ҳаётида, балки жаҳон миқёсида муносиб ўрин эгаллаганлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари ўз чиқишларида сўнгги йилларда ўзбек тилининг халқаро мавқейи ошиб бораётганига алоҳида урғуладилар ҳамда ўзбек тилидаги шеърларни ўқиб бердилар.