13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Litres’да эксклюзив равишда Саида Рашидова ижросида овозлаштирилган «Дўпка воқеаси» аудиокитоби чиқади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

21-октабр куни “Литрес” китоблар сервиси ўзбек тили ўқитувчиси, муаллиф ва блогер Саида Рашидованинг “Дўпка воқеаси” аудиокитобини тақдим этади. Сиз ушбу ижод маҳсулини фақат Литрес иловаси ва веб-сайт орқали тинглашингиз мумкин.

21-октабр – Ўзбекистонда нишонланадиган Давлат тили куни арафасида “Литрес” китоблар сервиси Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган “ Дўпка воқеаси” аудиокитобини тақдим этмоқда. Унда муаллиф мамлакатимизнинг асосий миллий бош кийими – дўппи мисолида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари декоратив-амалий сан’атининг хусусиятларини очиб беради. Асарнинг аудио вариантини муаллиф, инглиз ва ўзбек тиллари ўқитувчиси, блогер, Тошкентдаги “Китобхон оналар” клуби асосчиси, “Таҳсин” мукофоти лауреати Саида Рашидова ўқиган.
«Дўпка воқеаси” ўзбеклар учун, шунингдек, ёшидан қат’и назар, Марказий Осиё маданиятига қизиққан ҳар бир киши учун ўқишга арзийдиган китоб бўлиб, болаларда ҳам, катталарда ҳам бирдай қизиқиш уйғота олади.

Ушбу асар китобхонларга ўзи ва атрофидаги ҳаётни англаш билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб топишга ёрдам беради, шунингдек, ёш авлод учун айниқса муҳим бўлган маданият, ан’ана ва урф-одатлар соҳасидаги билимларни оширади. Аудио форматнинг қулайлиги бутун оила а’золарига китобни тинглаш, кейин эса ўқиганларини биргаликда муҳокама қилиш имконини беради», — дея та’кидлайди Саида Рашидова.
Китоб аннотацияси:

«Дўпка воқеаси» бош кийимлар образида гавдаланган олти хил персонаж ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон Дўпка, шарқона безакли қалпоқ, унутилмас саёҳатга чиқишни орзу қилади. Шунингдек, у ўзининг кимлигини ва ўз безакларининг маъносини аниқлашга ҳаракат қилади. Дўстлари дўппи унга ёрдамга келишади ва Дўпка билан биргаликда қадимги ўзбек бош кийимларининг келиб чиқиш тарихини ўрганишади. “Дўпка воқеаси” Ўзбекистон маданияти ва ан’аналари ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар туркумининг бошланишидир.
Саида Рашидова томонидан овозлаштирилган “Дўпка воқеаси” аудиокитобини 21-октабрдан бошлаб Литрес иловаси ва сайтида тинглашингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×