13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Сенатда “Она тилим – фахрим” номли адабий кеча ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 19 октябрь куни   Олий Мажлис Сенатида Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби билан ҳамкорликда   Ўзбек тили байрами кунига бағишланган  “Она тилим – фахрим”  номли адабий кеча ўтказилди.

Тадбир давомида мактаб жамоаси ва ўқувчилари парламент фаолияти, хусусан, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёни билан яқиндан танишди ҳамда сенаторлар билан ўтган жонли мулоқот натижасида сиёсий билим ва кўникмаларини янада бойитдилар. 

Унда ўзбек тилига оид илмий изланишлар, луғатлар яратиш, хорижий тилларнинг тилимизга ва аксинча, ўзбек тилининг ўзга тилларга таъсири ҳақида сўз юритилди. Сўнгги йилларда ўзбек тили ва адабиётини тараққий эттириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. 

Ўз навбатида, ўқувчилар томонидан мавзуга оид бадиий дастур намойиш қилинди. Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, ҳикматли сўзлар ва қўшиқлар ижро этилди. 

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида драма тўгараги аъзолари ҳам ўзлари томонидан тайёрланган “Қасамёд” спектаклини иштирокчилар эътиборига ҳавола этди. Ушбу спектаклда ХХ аср бошларида ўзбек тили ва адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган жадидлар образи гавдалантирилди ҳамда бунда ўқувчиларнинг ўз ролларини моҳирона ижро этиши томошабинлар қалбида жадидларга нисбатан муҳаббат ва фахр туйғусини янада мустаҳкамлади.

Қизиқарли мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×