13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Aziz Voitov:“Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ўзбекистонда бу соҳада давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилингани ва пахтанинг нархини, бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ, харидорлар (пахта-тўқимачилик кластерлари) ва сотувчилар (фермерлар) белгилашини таъкидлади.
Президент 2023-йил январда ПҚ-23-сонли “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Бу қарор ушбу соҳадаги бозор механизмларининг амал қилишини мустаҳкамлаб берди. Имзоланган ҳужжатга кўра, “пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсининг харид нархи ўзаро манфаатли келишув асосида шакллантирилади”.
“Кейинги йилларда Ўзбекистон пахтачилик тармоғини бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтказмоқда. Биз нархларнинг давлат томонидан белгиланишидан воз кечдик ва энди уни бозорнинг ўзи: талаб, таклиф, иштирокчилар кутилмалари белгилаб беради. Шунингдек, экспортимизнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун, жаҳон бозоридаги пахтанинг нархи ҳисобга олинади.

Баъзида вазирликка фермерлар мажбурий харид нархини белгилаб бериш илтимоси билан мурожаат қиладилар. Аммо компанияларни белгиланган нархда пахта сотиб олишга мажбурлашга бизнинг ҳаққимиз йўқ: ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиши керак – ҳеч ким зарар кўрмасин. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида кўмак беради: баҳс-мунозараларда медиатор бўлиб иш кўради, нархни шакллантириш бўйича консултациялар беради, субсидиялар ва имтиёзлар механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади”,- деди қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов.

Президентнинг 26.01.2023-йилдаги ПҚ-23-сонли қарорига мувофиқ, давлат органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига аралашиш ва уларга қўшимча мажбуриятлар юклаш тақиқланган.
“Биз бозор иқтисодиётига ўтишни фермерлар ва кластерлар турлича қабул қилганларини кўриб турибмиз. Кимдир тезда шартномалар тузишга муваффақ бўлди, кимдир нархда келиша олмаяпти. Бу эркин бозор учун табиий ҳолат.

Узоқ йиллар давомида ҳосил нархини давлат белгилаб бергач, бозор муносабатларига ўтиш қийин бўлишини тушунамиз. Энди фермер нархни ўзи белгилаши ва харидор-кластер билан музокараларни ўзи ўтказишига тўғри келади. Ўз навбатида, кластер ҳам кўпроқ фойда кўришдан манфаатдор бўлади. Бироқ, бу иқтисодиёт учун муҳим қадам бўлиб, уни албатта амалга ошириш лозим.

Ҳурматли фермерлар ва кластерлар, бугун сиз эркин бозор шароитида иш кўрмоқдасизлар. Фақат харидор ва сотувчи товар нархини белгилаши мумкин”,- таъкидлади қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов.
Вазирлик мутахассислари томонидан 2023-йил ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 1 кг/8 000 сўм саналади. У Ню-Ёрк биржасидаги пахта фючерси котировкалари (октабр учун ўртача котировка 1 фунт/84 сент ёки 1 тонна/1852 АҚШ долларига тенг) ва бошқа кўрсаткичлар (шу жумладан ҳом ашёни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва толани қайта ишлаш учун сарф-харажатлар ҳисобига қисқариш) дан шаклланади.
Ахборот тавсиявий характерга эга.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×