13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

“Ўзгидромет”: Пойтахт ҳавосининг сифат даражаси “қизил” хавфга эга

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин ўзгариб бориши ёғинлар камайиши, ерлар деградацияси, чанг бўронлар сонининг ортиши, биологик хилма-хилликнинг қисқариши ҳамда атроф табиий муҳитининг сезиларли даражада ифлосланишига олиб келади.

Маълум қилинишича, пойтахт ҳавосининг сифат даражаси “қизил” хавфга эга бўлиб, кеча, 18 октябрь куни соат 17:00 ҳолатига кўра ПМ2,5 концентрацияси ЖССТ тавсия қилган йиллик ҳаво сифати меъёридан юқори даражани қайд этмоқда. Шу боис, мутахассислар шаҳар аҳолисидан кўча-кўйда чиқишдан олдин ниқоб тақишни сўрамоқда.  

Шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлиги мутасаддиларининг таъкидлашича, Атроф-муҳит сифати мониторинги бошқармаси 26 та шаҳарнинг 74 та стационар кузатув пунктларида ҳаво ифлосланишини кузатади. Улардан 66 та стационар постларда кунига 3 марта ҳаводан намуна олиш амалга оширилади.  

Бугунги кунда Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Термиз, Нукус, Урганч ва Тошкент шаҳарларида ўрнатилган 8 та замонавий автоматик мониторинг станцияларида онлайн кузатувлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, атмосфера ҳавоси сифатини маршрут кузатувлари мобил экологик лаборатория ёрдамида бажарилади. Мазкур кузатиш пунктларида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи 12 турдаги ташламалар мониторинг қилинади. Жорий йилда атмосфера ҳавосидан Тошкент шаҳрида 23 мингдан зиёд, бутун тармоқ бўйича 98 мингта намуна олинган ва таҳлил қилинган. Бухоро, Термиз, Тошкент шаҳарларида атмосфера ҳавоси майда чанг зарралари РМ10 билан юқори даражада ифлосланиши ҳолатлари қайд этилган.    

Ер усти сувларининг ифлосланиши мониторинги эса 43 та ингредиент бўйича 59 та сув объектида, 89 та пунктда, 107 та участкада амалга оширилмоқда. Жумладан, 768 та ер усти суви намуналари, Гидробиологик мониторинг бўлими лабораториясида Тошкент вилояти дарёларидан олинган 110 та перифитон ва 134 та зообентос намуналари таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасида Марказий Бухоро коллекторида – Бухоро шаҳри юқори ва қуйи оқимида ер усти сувларининг сульфатлар билан юқори даражада ифлосланишининг 9 та ҳолати қайд этилган. Қишлоқ хўжалиги ерларида 261 та пунктда тупроқ ифлосланиши мониторинги олиб борилмоқда. Тошкент ва Навоий шаҳарлари атрофидаги тупроқларда 20 та индикатор ёрдамида саноатдан келиб чиқадиган токсикантлар, Сариосиё тумани атрофида эса сувда эрувчан фторидлар миқдори текширилди. Жами 462 та тупроқ намуналари олинди ва таҳлил қилинган.  

Аэрозолларнинг умумий бета фаоллиги ва изотопик таркиби кузатувлари 25 та стационар пунктда олиб борилади, 40 та станцияда эса гамма нурланишнинг таъсир қилиш дозаси даражаси ўлчанади.    

Республика ҳудудларида чанг бўронининг даврийлиги ва ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қисқариши, шунингдек, иқлим ўзгариши таъсирида аҳоли саломатлигида юзага келаётган ўзгаришларни ўрганиш ва олдини олиш мақсадида Агентлик Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Иқлим ўзгаришига мослашиш режаси”ни ишлаб чиқмоқда.  

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×