6.2 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Ўзбекистон йил охиригача Қўштепа канали юзасидан Афғонистонга ҳукумат делегациясини юборади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.

Афғонистонда «Толибон» томонидан қурилаётган Қўштепа канали юзасидан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда. Бу ҳақда 17 октябрь куни Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасидаги тадбирларда қатнашаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Ҳоким канал қурилишининг вилоятга таъсири борасида гапираркан, у Ўзбекистон эмас, Тожикистон чегарасидан қурилаётгани, шундай бўлсада барчага бирдек таъсир қилишини таъкидлади.

«Ҳозирча улар [Афғонистон томони] канални очгани йўқ, кеча кўрсатганлари бу сизот (еростидан сизиб чиқадиган сув — таҳр.) сувлари эди. Дарёда қурилиш ишларини тўлиқ амалга ошириб бўлишмаган. Бироқ, хоҳлаймизми, йўқми, сув [ҳажми]га таъсири қилади, камайишига олиб келади. Ўзлаштириш учун ҳали йиллар керак, канални қуришнинг ўзи бўлмайди. Канални қазиганда мутахассислар билан қилиш керак. Улар ҳали ерни ўзлаштиргани йўқ, ер ўзлаштирилиб, сувни ишлатиш жойи бўлиши керак. Ўзлаштириш ҳам катта маблағ талаб қилади. Биз сувнинг бошидамиз, ҳаммага таъсири бўлади, албатта. Унгача [масала] ҳукуматлараро [даражада] кўриб чиқилади», — деди Улуғбек Қосимов.

Вилоят ҳокими ҳолатни ўрганиш мақсадида президент топшириғи билан ҳукумат делегацияси тузилаётганини, унда ўзи ҳам борлигини маълум қилди.

«Борсак, бу масалани [сув тақсимотини], албатта, кўтарамиз. Ҳозир қачон бориш масаласи кўриб чиқилмоқда, уларга хатлар юборилган, [ташриф] бир-бир ярим ой ичида бўлиб қолади», — деди у.

Улуғбек Қосимовнинг қўшимча қилишича, бошқа кичик масалалар ҳозиргача Сурхондарё ва Балх вилоятлари раҳбарлари даражасида ҳал этиб келинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×