13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Ўзбекистон энг очиқ мамлакатлардан бирига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон энг очиқ мамлакатлардан бирига айланди. Мамлакат дунёга очилиб, яқин қўшнилар ва бошқа хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ва дўстона сиёсатни йўлга қўйди.

Туризм тармоқларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг асосий мақсади очиқлик тамойили асосида жамиятнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодий соҳаларни модернизация қилиш, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш ва турмуш фаровонлигини оширишни таъминлашдан иборатдир. 

Аҳоли орасида “Нима учун Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти?” деган савол туғилиши мумкин. Жавоб оддий: соҳага киритилган 1 доллар инвестисия 3-4 марта кўп даромад келтиради.

Туризм соҳасида яратилган 1 та янги иш ўрни, бошқа соҳаларда яна 2 та иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек: «Жазирама иссиқ ва изғирин совуқда, ҳаммани пахтага мажбурий сафарбар этган йилларда ҳам, Ўзбекистон пахта толасининг экспорти 1 миллиард доллардан ошмаган. Ҳозирги кунда туризм экспорти бу маррадан ошиб ўтди. Агар уни 3-4 баробар оширсак, жайдари қилиб айтганда, “пахта экмасак” ҳам бўлаверади».

Мутахассисларнинг таъкидлашича, туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб боради, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмайди. Шунинг учун, кўп давлатлар сайёҳ жалб қилишнинг янги-янги йўлларини излаяпти.

Шуни инобатга олган ҳолда, чет эллик туристларнинг мамлакатимизга келишини таъминлаш ва уларнинг оқимини кўпайтириш мақсадида сўнгги ислоҳотлар шароитида виза режимининг либераллаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар учун виза режими соддалаштирилди, хусусан, айни пайтда 93 та хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш, 56 та давлат учун электрон кириш визаси, 47 та давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек, 76 та давлат учун туризм визалар беришнинг енгилаштирилган тартиби белгиланди. 

55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга республикага келувчи ХХР, АҚШ ва Вьетнам фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинди.

Шунингдек, “Ватандош”, “Студент виса”, “Academic виса”, “Medical виса” ва “Пилгрим виса” каби янги кириш виза турлари белгиланди.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, хорижий туристлар сони 2016 йилда 1,3 млн. нафар бўлса, 2022 йилда 5,2 млн. нафарни ташкил этди. 2023 йилнинг ўтган 8 ойида юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди.

Мамлакатимизга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди. Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан – 3,5 баравар (25 минг), Япониядан – 5 баравар (7 минг), АҚШдан – 2 баравар (14 минг), Италиядан – 3,5 баравар (17 минг) кўп сайёҳ ташриф буюрди.

Шунингдек, ҳар бир хорижий туристнинг республика ҳудудида бевосита саёҳат харажатларидан ташқари сарфлайдиган ўртача маблағ суммаси 2017 йилда 197 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 309, 2023 йилда эса 330 АҚШ долларига етди ва туризм экспорти ҳажми 1,6 млрд доллар бўлди (2017 йилда 531 млн доллар бўлган). 

Туристларнинг ўртача қолиш куни 4-5 кунни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ортди.

Пандемия, дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, мамлакатимизда ўтган 6 ярим йилда туризм хизматлари 2,5 баробар ўсиб, хорижий туристлар сони 5 миллион нафардан ошди (2016 йилда 2 миллион нафар бўлган). Туризм экспорти 430 миллиондан 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди (ўсиш – 4 баробар).

2023-йида туризм экспорти 2 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×