- Advertisement -
Темир йўл транспорти соҳасининг бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг тизим корхоналари ислоҳ қилинмоқда. Ушбу жараёнда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ «Темирйўлкарго» АЖ сифатида қайта ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра, Давактив агентлиги томонидан “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари тўхтатилганлигини маълум қилди.