38.2 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Пахта йиғим-терими даврида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид 191 та мурожаат келиб тушган – Вазирлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати пахта мавсумида муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 18 сентябрь кунига қадар 1176 қисқа рақамли “Ишонч телефони” ҳамда “Munosibmehnat.uz” телеграм ботига пахта йиғим-терими даврида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 191 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан, 11 таси муносиб меҳнат шароитлари яратилмагани, 13 таси терим пуллари ўз вақтида берилмаётгани, 167 таси 1 кг териладиган пахтанинг нархи тўғрисидаги мурожаатлардир.

Ҳудудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, шулардан, 4 та мурожаат қаноатлантирилган, 177 та мурожаат бўйича теримчилар ва фермер хўжаликларига тушунтириш берилган, 10 та мурожаат эса ўз тасдиғини топмаган.

Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши юзасидан фермер хўжаликларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан таъсир чораси сифатида ёзма кўрсатмалар берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×