Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўзбекистонга 8та махсус жиҳозланган Тойота йўлтанламас автомобилларини топширди, деб хабар қилмоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
«FAO Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни янада яхшилаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 8 та махсус жиҳозланган Toyota Hilux автомобилини топширди», — дейиллади хабарда.
Мазкур кўмак FAOнинг «Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)» минтақавий лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Хабарда шунингдек, чигиртка қишлоқ хўжалиги учун катта хавф экани ҳам алоҳида айтиб ўтилган.