8.3 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Ўзбекистонга келтирилаётган баъзи асбоб-ускуналар бож ва ҚҚСдан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарорига мувофиқ, республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган алоҳида асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхат ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобига кенгайтирилди. Улар:

ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк ортгичлар;

минора кранлари;

тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвеерлар;

товарлар ва материаллар учун узлуксиз ишлайдиган ковшли, тасмали, роликли ва бошқа элеватор ҳамда конвеерлар;

почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ёки ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар;

ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВАдан, 750 кВАгача ва 750 кВАдан юқори); 

юқори ҳароратли пайвандлаш учун машина ва аппаратлар;

йўлсиз шароитларда фойдаланиш мўлжалланган, электромеханик трансмиссияга эга (дизел ва электр двигателлари ўрнатилган), юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобил-самосвал);

иссиқхона учун ускуна ва жиҳозлар.

Шунингдек, ҳужжатда инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қўшимча ваколатлар бериш белгиланган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 20 сентябрдан кучга кирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×