- Advertisement -
Ўқув жараёнлари бошланганидан сўнг метрополитендан фойдаланувчилар сони биринчи ўқув кунида қарийб 520 мингни ташкил этган. Бу ўтган август ойининг кунлик йўловчилар сонига нисбатан 180 минг, яъни 53 фоиз йўловчига кўп деганидир.
Хизмат сифатини ошириш мақсадида метрополитеннинг йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилган. Чилонзор йўналиши 1,5-2 дақиқа, Ўзбекистон йўналиши 3-4 дақиқа, Юнусобод йўналиши 5 дақиқа, ер усти ҳалқа метро йўналиши 7-8 дақиқа этиб белгиланган.