23.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамаси қарори (444-сон 04.09.2023 йил) билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.

Низомга мувофиқ “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан:

мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;

жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;

зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;

аҳолининг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;

ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;

сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган оммавий ахборот воситалари вакиллари;

профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари, республика даражасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 октябрга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади. Комиссия хулосаси асосида соғлиқни сақлаш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 ноябрга қадар чиқарилади.

Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси — Тиббиёт ходимлари куни арафасида вазир томонидан тантанали тарзда топширилади. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×