18.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Энди ташқи реклама учун жой аукцион орқали сотилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ташки реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташки реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш хамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган “Ташки реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади.

Давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида E-аукцион электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида ғолибга автоматик тарзда берилади.

Шунингдек, хусусий бинолар ва транспорт воситаларига (йўналишли автобуслар бундан мустасно) қўйилган ташқи реклама учун реклама жойининг паспорти ЯИДХП орқали берилади.

Давлатга тегишли бўлган ерлар, бино ва иншоотларда ташқи реклама учун ижара ҳақи Тошкентда 1 кв.метр учун БҲМнинг 20 фоизи, Қорақалпоғистон ва вилоят марказларида 10 фоизи, бошқа ҳудудларда эса 7 фоизи миқдорида бўлади. Транспорт воситаларида ташқи рекламаларни жойлаштириш учун йиғим уларнинг тоифасидан келиб чиқиб белгиланади.

Қайд этилишича, амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддати давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун 2024 йил 1 декабргача ва ер участкалари учун 2030 йил 1 декабргача этиб белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×