19 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Аҳолига сифатли гуруч етказиб бериш ҳажми ошади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Гуруч халқимиз кўп истеъмол қиладиган энг муҳим маҳсулотлардан бири саналади. Шу боис юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида шоличиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг соҳада сифат ўзгаришлари бошланди, самарадорлик ошди.

Маълумотларга қараганда, мамлакатимизда ҳар йили 100 минг гектардан ортиқ майдонларда шоли экилиб, 520 минг тоннага яқин ҳосил олинади, ўз навбатида, 310 минг тонна атрофида гуруч ишлаб чиқарилади.

Жорий йилда ҳам республика аҳолисининг гуручга бўлган талабини барқарор таъминлаш мақсадида мўл ҳосил етиштирилди. Қуйи Чирчиқ туманида биринчилардан бўлиб ўрим-йиғим ишларига киришилди. Шу муносабат билан тумандаги кўп тармоқли “ТСТ Сluster” кластерига қарашли “TCT Rice” шоличилик кластерида семинар ташкил этилди.

Таъкидланганидек, жорий мавсумда “TCT Rice” шоличилик кластери томонидан 2600 гектарда шолининг “Лазурний”, “Аланга”, “Гулистон” каби навлари парваришланди. Айни пайтда шолининг эртаки “Лазурний” нави ҳосили пишиб етилиб, ўроқ тушди.      

— Кейинги пайтда мамлакатимиз шоличилигида Қуйи Чирчиқ тажрибаси яратилди, — дейди Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев. — Бу давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қишлоқ хўжалигига кластер тизими жорий этилгани самарасидир. Мана, шоличилик кластерининг ушбу замонавий корхонаси ўрни яқин-яқингача ташландиқ жой эди. Шоли ҳосилдорлиги эса ниҳоятда паст эди. Шоликорлар фаолияти тарқоқ бўлгани учун тузук даромад ололмасди. Айниқса, шолини қайта ишлашда кўплаб муаммоларга дуч келинарди. Кластер томонидан шоли етиштириш ва қайта ишлашнинг тўлиқ “саноат занжири” яратилгач, ҳосилдорлик ошиб, юқори сифат гуруч ишлаб чиқарила бошланди.

Чиндан ҳам, кластерда ҳосилдорлик йил сайин ошмоқда. Ўримнинг биринчи кунида айрим майдонларда гектаридан 80 центнергача шоли ўриб олингани бунинг тасдиғидир. Ўртача ҳосилдорлик эса 60-65 центнерни ташкил этиши кутилмоқда. Энг асосийси, интенсив технологиялар қўлланилиб, янги-янги тажрибалар синовдан ўтказилаётгани муваффақиятларга мустаҳкамлаяпти. Масалан, бу йил ғалладан бўшаган майдонларнинг 200 гектарига шоли экилди.

— Такрорий экин сифатида шолининг тезпишар “Гулистон” нави жойлаштирилди, — дейди “TCT Rice” шоличилик кластери раҳбари Тўлқин Ҳакимов. — Сув ва ўғит таъминотида узилиш бўлмагани, экин обитобида парваришлангани туфайли унинг ривожи тезлашиб, эртаки шолига етиб олди. Айни пайтда бошоқлаб, пишиб етиляпти. Ҳадемай, ушбу майдонларда ҳам ўрим-йиғим ишлари бошланади.

Шоличилик тармоғига илғор инновациялар кириб келаётгани маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳолига сифатли гуруч етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. «БМТ Европа...

Больше похожих статей

×