21 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Ўзбекистонда 7,6 минг аҳолига 1 нафар адвокат тўғри келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотида марказий ўринлардан бири адвокатура институтига тегишлидир.

Шу муносабат билан давлатимизда адвокатура институтини янада такомиллаштириш борасидаги бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ 5441 Фармони қабул қилиниши адвокатура институтини такомиллаштирилишининг пойдевори бўлиб ҳизмат қилди. Фармонга биноан:

1) адвокат низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек ҳакамлик судьяси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлди;

2) адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланадиган бўлди;

3) адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатлар ўз фаолиятини мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзларига тегишли бўлган турар жойларида амалга оширишлари мумкин, бунда ушбу турар жойларни адвокатлик бюроси фаолиятида фойдаланиш учун нотурар жой тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди;

4) адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда айбдор мансабдор шахслар адвокатнинг судга тўғридан-тўғри мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Шу билан бирга адвокатура тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамай мамлакатимизда адвокатура соҳасида юқори малакали кадрлар етишмовчилиги кузатилаяпти.

Жумладан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 5 мингга яқин адвокат фаолият кўрсатмоқда. Бу эса, ўртача 7,6 минг аҳолига 1 нафар адвокат тўғри келишини англатади. Таққослаш учун: ушбу кўрсаткич бир адвокатга Исроилда 136 нафар, АҚШда 260 нафар, Германияда 500 нафар, Қозоғистонда 3932 нафар аҳоли тўғри келган.

Шу муносабат билан адвокутура соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва кадрлар етишмовчилигини олдини олиш мақсадида:

– янгиланган Конституцияда адвокатура бўйича алоҳида боб киритилгани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим институт бўлган адвокатуранинг конституциявий мақомини тубдан оширди. Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатланди.

Адвокатурага бағишланган янги бобнинг Конституцияда акс этиши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошишига, малакали юридик ёрдам олиш кафолатининг кучайишига, пировардида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

– жорий йилнинг 10 август куни «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун кучга кириб адвокатлик фаолияти билан шугулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш учун имтихон топширишга талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши тўғрисидаги талаб бекор килинди.

Ушбу Қонун адвокатура соҳасининг жозибадорлигини оширишга ҳамда мазкур соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратишга хизмат килади.

Адвокатура суд-ҳуқуқ тизимида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Кучли ва мустақил адвокатлар гуруҳи ҳар кимнинг судда вакиллик қилиш ва адолатли судловни олиш ҳуқуқига эга бўлишини таъминлайди.

Бундан ташқари, адвокатлар коллегиясининг ривожланиши суд тизимида профессионаллик ва тезкорликни оширишга хизмат қилмоқда.

Энг муҳими, адвокатлик касбининг тўғри ишлаши айбсизлик презумпцияси принципига риоя қилишга ёрдам беради. Адвокатлар жиноят ишлари бўйича ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлашади, гумон қилинувчи ва судланувчиларга ўз ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишда ёрдам беришади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яна бир боғчада тарбиячи болаларга қўполлик қилди

Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани ва болаларни урган тасвирланган видео тарқалди. Бош...

Больше похожих статей

×